Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Грециянинг қарздорлиги бўйича музокаралар бошқатдан бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Музокаралар яна бошланади, дастлаб техник, кейин сиёсий даражада. Кейинги бир неча кун ичида муросага келиш зарур, Грециянинг қадамларини кутамиз”, – унинг сўзларини келтиради агентлик.
Юнкернинг маълум қилишича, кеча у Греция бош вазири Алексис Ципрас билан суҳбатлашган ва унга ўз таклифларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Грециянинг қарздорлигини реструктуризация қилиш бўйича музокаралар Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Грециянинг таклифларини рад қилиб, Брюсселдаги музокарани муддатдан илгари тарк этганидан сўнг боши берк кўчага кириб қолди.