Европарламентнинг Блаттерни ФИФА президентлигидан зудлик билан кетишга бўлган чақируви қондирилмади

Спорт 12 Июнь 2015 2964

ФИФА президенти Йозеф Блаттер ўз ўрнини муддатидан олдин топширмайдиган бўлди.

11 июнь куни Европа парламенти уни ўз лавозимини зудлик билан президент вазифасини вақтинча бажарувчига топширишга даъват этганди.

11 июнь куни тегишли резолюцияга Европарламентнинг Страсбургдаги сессияси доирасида овоз берилган. 10 июнь куни ушбу резолюция лойиҳаси Европарламентнинг барча фракциялари томонидан имзоланган, ассамблея эса уни маъқуллаган.

Резолюция ФИФА раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш таклифи ҳамда 2018 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатларини ўтказиш учун аризалар бўйича тергов ўтказишга чақириқни ўз ичига олганди.

"ФИФА Европарламентнинг бу резолюциясидан ҳайрон бўлди. ФИФА президенти муддатидан олдинги сайловларгача ўз ўрнида қолади", дейилади ФИФА вакилига асосланган ҳолда Agence France-Presse нашри.

Эслатиб ўтамиз, 27 май куни АҚШ бош прокурори Лоретта Линч ФИФА коррупция можаросидаги олти айбланувчи 24 йил ичида жами 150 миллион доллар пора олганини маълум қилган эди. Ўша куни Цюрихда ФИФАнинг қатор амалдорлари қўлга олинган бўлиб, ҳозирда АҚШга экстрадициясини кутмоқда. Бу можаролардан кейин Йозеф Блаттер бешинчи муддатда президентлигини давом эттирмаслигини маълум қилган.

Ташкилот раҳбарлиги учун муддатидан олдин сайловлар шу йилнинг 16 декабрида ўтказилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар