Оилавий корхоналар жамғармаси томонидан ташкил қилинган конференциядаги чиқиши чоғида Германия кацлери Ангела Меркель тадбирнинг Европа марказий банкидан ташриф буюрган иштирокчиларини танқиддан ҳимоя қилди. Уларнинг Грецияга нисбатан сиёсат жанубий Европа мамлакатлари учун нохуш белги бўлиши мумкин эканлиги ҳақидаги сўзлари айрим маърузачиларнинг норозилигига сабаб бўлди.
“АҚШнинг, Япониянинг халқаро монетар сиёсатига қаранг, улар йиллар давомида битта курс бўйича юради, бундай сиёсат муваффақият келтиради”, – деди Германия етакчиси.
Меркель хонимнинг фикрича, бир қатор давлатлар, жумладан, Испания, Португалия, Ирландия ўтказган ислоҳотлар ЕИга жиддий зиён келтирди, эндиликда марказий банкдан Еврозонада мувозанатни сақлаб қолишдай мушкул вазифа турибди.
“Грецияга келсак, Европа уларга пропорционал миқдорда ёрдам бериши лозим. Ирода бор жойда ечим топилади, аммо ирода ҳар томонлама намоён этиб берилиши керак”, – қўшимча қилди канцлер.