Germanwings авиакомпанияси шифокорлик сири сабабли Лубицдаги руҳий бузилишлардан бехабар бўлган

Жаҳон 12 Июнь 2015 1132

Germanwings авиакомпаниясига тегишли A320 самолётининг фалокатга учраши ҳарбий сирни ошкор қилмаслик соҳасидаги Германия қонунчилиги сабаб рўй берган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Марсель прокурори Брис Робеннинг айтишича, самолётни фалокатга учратган иккинчи учувчи Андреас Лубиц руҳшунослар назоратида бўлган. Баъзи мутахассисларнинг фикрича, учувчининг руҳий ҳолати уни парвозларга қўймасликни тақозо этган, бироқ “бу ҳақдаги маълумот шифокорлик сири талаблари сабабли маълум қилинмаган”.

Германия қонунчилигида беморлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилганлик учун қамоқ жзоси кўзда тутилган. Хатти-ҳаракатлари жиддий жиноятга ёки ўз-ўзига зиён етказишга қаратилган беморларгагина бу қонун амал қилмайди.

Аввалроқ Лубиц руҳиятидаги бузилишлар сабабли ўнлаб шифокорларга мурожаат қилгани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар