Ҳиндистон ўз кучи билан қурилган илк авианосецини сувга туширди

Жаҳон 12 Июнь 2015 3484

Ҳиндистонда мамлакатнинг ўз кучлари билан қурилган илк авианосеци сувга туширилди, деб хабар бермоқда The Times of India нашри. “Викрант” номли ушбу авианосец Кочинадаги верф докидан чиқарилди ва завод причали деворига сувда турган ҳолда қуриш ишларини якунлаш учун тираб қўйилди.

Кема синовдан ўтказиш учун денгизга 2016 йилнинг охирида чиқарилиши, тўлиқ қурилиши эса 2018 йилга якунланиши режалаштирилган. Кема шу йилнинг ўзида флотга топширилиши керак, бироқ баъзи мутахассислар кема бу муддатга топширилишига шубҳа билан қарашмоқда ва кема Ҳиндистон Ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 2020 йилгача киритилмаслигини таъкидлашмоқда. “Викрант” Ҳиндистонга 1985 йилда Британия томонидан сотилган собиқ “Гермес”, ҳозирда “Вираат” номли, 1959 йилда қурилган авианосец ўрнини эгаллайди.

Авианосец Россиянинг “Невский проектно-конструкторский бюро”си ва Италиянинг Fincantieri кемасозлик уюшмаси лойиҳаси бўйича қурилган. “Викрант”нинг узунлиги 262 метр, энг катта кенглиги 60 метр, сув сиғими 37,5 минг тоннани ташкил қилади. Газ-турбинали двигатель кемага 28 узел (52 км) тезлик билан ҳаракатланишга имкон беради. Кема аэрофинишёр ёрдамида бурчакли палубага самолётларнинг трамплин усулида кўтарилиши ва қўнишини кўзда тутувчи STOBAR (Short Take-Off But Arrested Recovery) схемасидан фойдаланади. Кеманинг авиацион-техник воситалари Россия томонидан ишлаб чиқарилган.

Кеманинг авиагуруҳи сони 30-34 та учиш қурилмасидан ташкил топиб, унинг таркибига Россиянинг МиГ-29К/КУБ, Ҳиндистоннинг Naval Tejas самолётлари, радиолокацион кузатув вертолётлари Ка-31 ва турли типдаги қайиққа қарши вертолётлар киради. Лойиҳа бўйича авианосецнинг қуролланиши Исроилда ишлаб чиқарилган Barak-8 зенит-ракета мажмуаси ва Россиянинг АК-360 зенит автоматларидан ташкил топиши керак.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар