Ҳиндистоннинг Ражастхан штатида тўй меҳмонларини байрамга олиб кетаётган автобус устига юқори кучланишли электр узатиш сими тушиб кетди. Бу ҳақда NDTV канали хабар берди.
Репортажда айтилишича, воқеа жойида 25 киши ҳалок бўлган. Айни пайтда воқеа жойида полиция ва қутқарув хизмати ходимлари ишламоқда.