АҚШнинг Huffington Post онлайн-нашри ўзининг мутолаачиларига Россия президенти Владимир Путин ва АҚШллик реп ижрочи Канье Уэстнинг айтган фикрларини солиштиришни таклиф қилди. Нашрнинг таъкидлашича, уларнинг фикрлари бир-бирларига шунчалик ўхшашки, уларни деярли фарқлаб бўлмайди.

“Сиз ўзингизнинг президентингиз ва кумирингизни яхши биламан деб ўйлайсизми? Яна бир бор ўйлаб кўринг... Уларнинг орасидаги ягона фарқ – бу Ким Кардашьяндир. Бу жуфтлик сиз ўзингизга тасаввур қилишингиз мумкин бўлгандагидан кўпроқ умумий жиҳатларга эга – бу аввало уларнинг ўзига бўлган ишончи ва Тангрига муҳаббатидир”, деб айтилмоқда нашрда берилган мақолада.

Сайтда Путин ва Уэстнинг ўнлаб фикрлари келтирилган, қуйида шу фикрлардан баъзилари келтирилган.

Канье Уэст: "Бу сизга ёқадими ёки йўқми мен тарихга афсона сифатида кираман”.

Владимир Путин: “Баъзида ҳеч нарса қилмагандан кўра, тез ҳаракат қилиб хатоларга йўл қўйиш афзалроқдир”.

“Баъзида ўзингнинг ҳақлигингни исботлаш учун ёлғиз бўлишинг зарур”.

Канье Уэст: “Агар мен ўзимни даҳо десам, ўзимни ҳам, сизни ҳам алдаган бўламан”.

“Ҳаётингиздаги энг катта афсусингиз?” деган саволга Путин қуйидагича жавоб берди: “Мен сизлар билан очиқчасига гаплашаман. Мен бундай ҳолатни эслай олмайман. Эҳтимол, Тангри менинг ҳаётимни мен ҳеч нарса ҳақда афсусланмаслигим учун шундай яратгандир”.

Владимир Путин: «Менда шундай ҳис борки, мен исталган нарсамга эриша оламан”,

Канье Уэст: «Мен ўзимни идишдек ҳис қиламан – Тангри мени овоз ва коммуникатор бўлишим учун танлаган”.