Интерпол ФИФА билан ҳамкорлик қилишни тўхтатди

Спорт 12 Июнь 2015 1584

Халқаро жиноий қидирув ташкилоти (Интерпол) ФИФА билан ҳамкорлик қилишни тўхтатди. Бунга ФИФА тизимида охирги вақтларда аниқланган порахўрлик билан боғлиқ можаролар сабаб бўлган. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинди.

"ФИФА билан келишувда иккинчи томоннинг фаолияти Интерполнинг мақсадларига зид бўлмаслиги кераклиги ҳақида банд бор эди. ФИФА тизимидаги амалдорларнинг порахўрликда гумон қилиниб, қўлга олиниши бу келишувга риоя қилинмаганини кўрсатади", дейилади ташкилот томонидан.

Эслатиб ўтамиз, 27 май куни АҚШ бош прокурори Лоретта Линч ФИФА коррупция можаросидаги олти айбланувчи 24 йил ичида жами 150 миллион доллар пора олганини маълум қилган эди. Ўша куни Цюрихда ФИФАнинг қатор амалдорлари қўлга олинган бўлиб, ҳозирда АҚШга экстрадициясини кутмоқда. Бу можаролардан кейин Йозеф Блаттер бешинчи муддатда президентлигини давом эттирмаслигини маълум қилган.

Ташкилот раҳбарлиги учун муддатидан олдин сайловлар шу йилнинг 16 декабрида ўтказилади.


Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар