Азага ташриф буюрганларга совға тарқатиш шариатга мос келмайди ҳамда бундай урф-одатлар жудолик дардини тотган одамларнинг дилини янада қақшатади. Бу ҳақда исломшунос олим Абдуносир Бобомирзаев “Оила даврасида” газетасига айтиб ўтди.

Материалда айтилишича, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳанузгача азага келганларга қийиқчалар, жойнамозлар, пул тарқатиш, қўй сўйиш ва дастурхон ёзиш одатлари сақланиб келмоқда. Жумладан, Жиззахнинг Ғаллаорол туманида бундай тадбирларда аёлларга биттадан пиёла тортиқ этилар экан.

“Дабдабага берилиш ўрнига бу пулларни марҳумнинг яқинлари учун, уларнинг яхши турмуш кечириши учун ишлатиш керак”, – таъкидлаб ўтди Бобомирзаев.