KCell акциядорлик жамияти маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар беради Казинформ ахборот агентлиги компаниянинг ахборотномасига таянган ҳолда.

Олма-Ота шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий суди 2015 йилининг 13 майидаги қарорига биноан компания маъмурий жавобгарликка тортилган. Эндиликда компания 3 171 200 танга жарима тўлайди.
Ахборотномада айтилишича, компания Қозоғистоннинг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида”ги кодексининг 162-моддасига кўра (“Аксилмонопол органининг кўрсатмасини бажармаслик”) жавобгарликка тортилган.