Киевда жойлашган нефть базасидаги ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақда «112 Украина» нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, ҳозирда фақатгина ёқилғининг олиб чиқиб кетиш ишлари қолган.

«Олов аллқачон ўчириб бўлинган. Бугун ёнғиндан кейинги қолдиқларни тозалаш ишлари тугатилади», дейди маҳаллий фавқулодда вазиятлар бўйича масъуллардан бири.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Киевдаги нефть базасидаги 900 куб сиғимга эга учта захира бочкаси ёниши натижасида бир нафар одамнинг жасади топилгани ва 3 нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлгани маълум қилинганди.