Украина ИИВ маълумотларига кўра, Киев вилоятининг Василевский туманидаги ёнғин келтирган зарар 48 млн долларга тенг бўлди. Бу ҳақда ИИВ раҳбари Арсен Аваковга асосланиб, ТАСС нашри хабар берган.

Украина Хавфсизлик хизмати бошлиғи Валентина Наливайченконинг сўзларига кўра, нефть базаси раҳбари жиноий жавобгарликка тортилади.

Унинг қўшимча қилишича, раҳбар фожиа қурбонлари учун ҳам товон пули тўлаши керак бўлади.