Украиналик боксчи, ўта оғир вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпиони Владимир Кличконинг кейинги мажбурий рақиби британиялик Тайсон Фьюри бўлиши керак. Фьюри WBO талқини бўйича мажбурий даъвогар ҳисобланади.

Роман Абрамовичнинг “Челси” футбол клуби раҳбарияти Тайсон Фьюри вакиллари билан жанг клубнинг уй майдони “Стэмфорд Арена”да бўлиб ўтиши бўйича музокаралар ўтказди. Бунинг амалга ошишига фақат 2015/16 йиллардаги Англия чемпионати тақвими халақит қилиши мумкин. Бу тақвим бир неча кундан кейин маълум қилинади. Шундай ҳол рўй бериши мумкинки, ўйинлардан бири бокс жанги бўлиб ўтадиган кунга белгиланиши мумкин.

Фьюрининг ўзи ҳам жанг Буюк Британияда бўлиб ўтишини талаб қилмоқда.