Ўзбекистон терма жамоасининг Шимолий Кореяга борадиган якуний таркиби маълум бўлди.

Жароҳатлари туфайли Шимолий Кореяга қарши ўйинда терма жамоага Сервер Жепаров ҳамда Зохир Қўзибоев ёрдам бера олмайди. Сервер Жепаров миллий терма жамоа йиғинига қадар жароҳат олгани ва ушбу ўйинда жамоага ёрдам беролмасли маълум бўлиб улгурган бўлса, Қўзибоев Эронга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳатланди.

Жароҳатларга қарамай миллий терма жамоа Пхеньянга тўлиқ таркиб билан учиб кетади. Сафдан чиққан Зоҳир Қўзибоев ўрнига терма жамоа сафига “Локомотив” футболчиси Санжар Шоаҳмедов чақирилди. Ушбу мавсумда “темирйўлчилар” ярим ҳимоячиси жуда яхши ўйин намойиш этмоқда ва бу терма жамоа мураббийлар штаби назаридан четда қолмади.

Ҳозирга қадар 24 ёшли Шоаҳмедов миллий терма жамоага фақат бир марта жалб этилган. Ўтган йили Санжар Уммонга қарши ўртоқлик ўйинида ўзининг терма жамоадаги дебютини ўтказганди.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Шимолий Кореяга борадиган якуний таркибини келтирилган.

Футболчилар

Туғилган йили

Клуби

Дарвозабонлар

1

Элдор Суюнов

1991

Насаф

2

Акбар Тўраев

1989

Бунёдкор

3

Игнатий Нестеров

1983

Локомотив

Ҳимоячилар

4

Анзур Исмоилов

1985

Чанчун Ятай, Хитой

5

Шавкат Муллажонов

1986

Локомотив

6

Шухрат Муҳаммадиев

1989

Насаф

7

Егор Кримец

1992

Пахтакор

8

Ислом Тўхтахўжаев

1989

Локомотив

9

Виталий Денисов

1987

Локомотив, Россия

10

Акмал Шорахмедов

1986

Бунёдкор

11

Фаррух Сайфиев

1991

Насаф

Ярим ҳимоячилар

     

 

12

Азиз Ҳайдаров

1985

Аш-Шабаб, БАА

13

Санжар Шоаҳмедов

1990

Локомотив

14

Одил Аҳмедов

1987

Краснодар, Россия

15

Лутфулла Тўраев

1988

Локомотив

16

Санжар Турсунов

1987

Ворскла, Украина

17

Сардор Рашидов

1991

Бунёдкор

18

Шоҳрух Гадоев

1991

Насаф

19

Икром Алибоев

1994

Локомотив

20

Жасур Хасанов

1983

Локомотив

21

Фозил Мусаев

1989

Сепахон, Эран

Ҳужумчилар

 

 

 

 

22

Баҳодир Насимов

1987

Падидеҳ, Эрон

23

Игорь Сергеев

1993

Пахтак