Ливиянинг Дерна шаҳрида ўтказилган ИШИДга қарши намойишда 7 нафар киши ўлдирилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Намойишчилар радикалларнинг қароргоҳи томон марш қилишаётган пайтда тўсатдан қуролланган шахслар намойишчиларга қарата ўқ узган. 7 нафар ўлдирилган кишидан ташқари, яна 30 киши яраланди.