Malaysia Airlines самолёт ёнғин чиққани боис Мельбурнда қўнишга мажбур бўлди

Жаҳон 12 Июнь 2015 753

Malaysia Airlines авиакомпанияси самолёти Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги аэропортлардан бирига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Айтилишича, двигателларнинг ўт олиши бунга сабаб бўлган.
“Фавқулодда вазият ҳақида ахборот берилди, пилот кабинетида двигателдаги ёнғин датчиги ишлаб кетди. Самолёт ёқилғини тўкиб, аэропортга қайтди”, – хабар қилди Reuters мухбирига Airservices Australia ходими.
Мельбурндан Куала-Лумпурга кетаётган лайнер бортида 300 йўловчи бўлган. Фавқулодда қўниш чоғида улардан ҳеч кимга зарар етмаган.

Кўпроқ янгиликлар