Малайзияда 4 нафар сайёҳга нисбатан 3 кундан қамоқ жазоси тайинланди. Бу сайёҳлар Кинабала номли тоғнинг маҳаллий аҳоли томонидан муқаддас қадамжо сифатида қабул қилинадиган чўққисида яланғоч ҳолда суратга тушгани учун жазоланишган. Бу ҳақда CNN телаканали хабар берган.

Сайёҳлар орасидаги 20 ёшдан 33 ёшгача бўлган канадалик эгизаклар, голландиялик йигит ва британиялик қиз 3 кундан қамоқ жазоси тайинланганди. Уларнинг ҳар бири 5 минг ринггит (1300 доллар атрофида) миқдоридаги жарима тўлаши эвазига қамоқ жазосидан қутилиши мумкин бўлади.

Бироз олдинроқ, бу сайёҳлар ўз ишлари орқали "тоғ руҳининг ғазабини келтиргани" ва 8 июнь куни бўлиб ўтган зилзилага сабабчи бўлишгани учун 3 ойдан қамоққа ҳукм қилинишлари ҳақида хабар тарқалганди.

Қайд этиш жоизки, 8 июнь куни рўй берган зилзила оқибатида 16 киши ҳалок бўлганди ва 10 июнь куни саёҳатчиларнинг 4 нафари ҳибсга олинганди.