"Эмполи” жамоасининг собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри “Наполи” клубини бошқарадиган бўлди. Бу ҳақида неаполликларнинг расмий сайтида хабар берилди.

“Наполи” Маурицио Сарри 2015/16-йилги мавсумда жамоа бош мураббийи бўлишини маълум қилади”, — дейилади расмий баёнотда.

Мураббийнинг неаполитанияликлар билан шартномаси “1+1” схемаси бўйича имзоланган.

Маълумот учун, бу мутахассис "Пескара", "Верона" ва "Перужжа" каби жамоаларда ишлаган, 2012 йилда "Эмполи" бошқарувига келиб, жамоани А серияга олиб чиққанди.