Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Хайрулла Эгамбердиев ва унинг уйчилик шериклари Каримжон Ботирқулов, Умиджон Абдуллаев, Давронбой Давлатовлар қўшни Қирғизистондан ноқонуний равишда тамаки маҳсулотлари олиб киришга ҳаракат қилаётган чоғда чегарачилар томонидан қўлга олинди.

Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Ғайратжон Бобожонов берган маълумотларга қараганда, тилга олинган шахслар ишсиз бўлиб, “тирикчилик” учун четдан сигарета олиб киришга қарор қилишган.
Дастлаб улар Уйчи туманининг Қирғизистон чегарасидаги Ровот шаҳарчаси яқинида Қирғизистон фуқаросидан 1 млн 80 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари қабул қилиб олиб, бунинг эвазига унга 540 минг сўм беришган.

Иккинчи сафар эса улар кечки пайт 30та қоғоз ўрамдаги сигаретани олиб ўтаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.