Нукусда маблағни банкка топширмаган МЧЖлар жазога тортилди

Жамият 12 Июнь 2015 813

Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳрида жойлашган “Сарсенби Нукус” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан 5 йилдан кирим ҳужжатларисиз 180 млн сўмдан ортиқ маҳсулотлар ноқонуний сотилиб, савдодан тушган жами 110 млн сўм даромад назорат-касса машинасидан ўтказилмагани аниқланди.
СВОЖЖДЛҚК департаменти Нукус шаҳар бўлими бошлиғи Ўшкарбай Ибрагимовнинг сўзларига қараганда, бундай ҳолатлар баъзан учраб туради. Жумладан, “Нукус Шоҳжаҳон” МЧЖ мансабдор шахслари 2 йил мобайнида жамиятга кирим қилинмаган товарларни сотиб, қарийб 202 млн сўм нақд пулларни назорат-касса машинасидан ўтказмай, банкка топширмай, савдо қоидаларини бузгани аниқланди.

Кўпроқ янгиликлар