Олма-ота шаҳридаги коллежлардан бирида бошланғич ҳарбий тайёргарлик дарси пайтида граната портлаб кетгани учун ушбу фан ўқитувчиси 2 йилга қамоқ жазосига тортилди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

2014 йилнинг ноябрида юз берган ушбу мудҳиш воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлган, бир неча киши яраланган.

Портлаш юзасидан иккита жиноий иш қўзғатилган.