Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Вангарей шаҳридан мамлакат пойтахти Веллингтон шаҳрига етиб борди.

Бу шаҳарда терма жамоа чорак финал ўйинидаги иштирокини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 11 июнь куни Вангарей шаҳрида Австрия ёшлари билан нимчорак босқичидаги ўйинини ўтказди ва 2:0 ҳисобидаги ғалаба орқали чорак финалга ўтди.

Веллингтон шаҳрида эса 14 июнь куни Тошкент вақти билан соат 09:30 да Сенегалга қарши ўйин ўтказилади.