Пан Ги Мун: БМТ Ўзбекистонга экологик муаммоларни енгишда ва жамиятни янада демократлаштиришда ёрдам беради

Ўзбекистон 12 Июнь 2015 1818

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистон томонидан эришилган Мингйиллик мақсадларига юқори баҳо берди.

“Ўзбекистон Мингйиллик мақсадлари: ночорликни ва оналар ўлимини қисқартириш, бошланғич таълимга эга бўлиш ва гендер тенглигига эришиш бўйича сезиларли тараққиётга эришди”, деб айтди Пан Ги Мун Тошкентда 12 июнь куни журналистларга берган интервьюсида.

Пан Ги Мун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашуви давомида тинчликни ўрнатиш ва сақлаш, ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларини ўз ичига олувчи БМТ кун тартибидаги глобал муаммоларнинг кенг доирасини муҳокама қилди.

БМТ Бош котиби Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал масалаларни ҳал қилишда қўшаётган ҳиссасини алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистоннинг Афғонистонда барқарорлик ва ривожланишни қўллаб-қувватлаётганига алоҳида тўхталиб ўтди.

Пан Ги Мин Ўзбекистоннинг Марказий Осиёни ядровий қуролдан холи ҳудуд деб эълон қилиш бўйича келишувни имзолаш ташаббуси билан чиққанини ҳам таъкидлаб ўтди.

Пан Ги Мун Орол денгизи қуриши оқибатида Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси бошидан ўтказаётган экологик фалокатга урғу бериб ўтди.

Пан Ги Мун БМТ бу экологик фалокатнинг оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистон олиб бораётган ташаббусларни таъкидлаб ўтди ҳамда бу муаммони ҳал қилиш учун биргаликдаги ҳаракатлар ҳамда захираларга кўпроқ эътибор бериш кераклигига эътиборни қаратди.

Пан Ги Мун Марказий Осиёга таҳдид солаётган муаммолар қаторида сув ва энергетик захиралардан фойдаланиш, гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантириш ва террорчиликнинг тарқалиши муаммоларини айтди.

БМТ Бош котиби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилмасдан тинчлик ва ривожланиш бўлмаслигини таъкидлаб ўтди ҳамда Ўзбекистон томонидан бу йўналишда бир қатор муҳим қонунлар қабул қилинганини ва энди уларни амалиётга татбиқ қилинишини таъминлаш кераклигини айтди.

БМТ Бош котиби Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси Ўзбекистонга инсон фундаментал эркинлари ва ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш, жамоатчиликнинг ушбу жараёнда иштирок этиш имкониятини таъминлашда ёрдам беришга тайёрлигини айтди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9781 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22681 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45453 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46875 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 538 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1202 Спорт
Кўпроқ янгиликлар