Қозоғистон бош муфтийси қозоғистонлик мусулмонларни кириб келаётган Рамазон ойи билан табриклади

Жамият 12 Июнь 2015 1493
Қозоғистон бош муфтийси Эржон ҳожи Малхажиули мамлакат мусулмонларини муқаддас Рамазон ойи бошланаётгани муносабати билан қутлади. Бу ҳақда КазТАГ хабар берган.
 
"Барчани кириб келаётган Рамазон ойи билан қутлайман! Бу ой ойларнинг султонидир. Бу ойда барча гуноҳларидан фориғ бўлишга ҳаракат қилиши керак", дейди муфтий 12 июнь куни ўтказилган матбуот анжумани вақтида.
 
У ўз нутқида бу ой давомида ёмон ишлар қилишдан қочишга ва кўнгилни тоза тутишга чақирган.
 
"Биз бу ойда бир-биримизга меҳрибон бўлишимиз, бир-биримиз ҳақимизда қайғуришимиз ва бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Эътиқодни мустаҳкам қилиб, гуноҳлардан тийилишимиз керак. Барчани ўзининг қалбини тозалашга ва Аллоҳга ишонишда давом этишга чақираман!", дейди у.
 
2015 йилда Қозоғистонда Рамазон ойи 17 июндан 18 июнга ўтар кечаси бошланиши эълон қилинган.
 
Кўпроқ янгиликлар