Қозоғистонликлар Назарбоевдан мактабда бепул овқатланишни қайта тиклашни илтимос қилди

Жамият 12 Июнь 2015 1084

Қозоғистонликлар президент Нурсултон Назарбоев номига петиция тайёрлаб, унда мактабларда бепул овқатланишни тиклашни илтимос қилишди.

“Ҳукуматнинг республикадаги миллионлаган ўқувчиларни бепул овқатланишдан маҳрум қилиш ҳақидаги қарори фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Давлат бюджети маблағларини ёш авлод манфаатлари ҳисобидан тежашга бўлган ҳаракат сиёсий жиҳатдан узоқни кўзламаган ҳамда тарбиявий, ижтимоий-иқтисодий самараси юқори бўлмаган серҳаражат тадбирлар ўтказилаётган пайтда жуда ақлсиз қарор бўлиб кўринмоқда. Айниқса бундай қарорнинг муқаддас Рамазон ойи арафасида эълон қилиниши адолатдан бўлмади. Сиздан ҳукумат томонидан йўл қўйилган бу ачинарли хатони тузатишингизни ва шошилинч қабул қилинган ушбу қарорни бекор қилишингизни илтимос қиламиз. У фақатгина миллионлаб оилаларнинг бюджетига эмас, балки ҳукуматнинг мавқеига ҳам зарар келтиради”, – дейилади петиция матнида.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан Қозоғистонда кичик синфлар мактаблари ўқувчилари учун ташкил этилган бепул овқатланиш бекор қилинди. Илгари овқатларнинг сифати устидан кўп бора шикоят қилинган эди. Шунингдек, ижарачилар ижара нархининг 900 фоизга ошганидан ўз норозиликларини билдирган эди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар