Таниқли сухандон Раҳматилла Мирзаевнинг ўлдириб кетилиш юзасидан олиб борилган тергов иши якунланди. Унинг хулосалари Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Бош прокуратура қотилликни содир этишда фуқаро К. Шоазизов билан биргаликда марҳумнинг ўғли У. Мирзаевни ҳам айблади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 2 мартида миллий телерадиокомпания сухандони Раҳматилла Мирзаев Зангиота туманининг Чувалачи қишлоғида истиқомат қилувчи 21 ёшли К. Шоазизов томонидан ўлдириб кетилган эди. Прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан жиноятчи қўлга олиниб, воқеа юзасидан тергов иши олиб борилди. Дастлабки тергов давомида жиноятга сухандоннинг ўғли ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

“Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан ўтказилган дастлабки тергов натижаларига кўра, фуқаролар К. Шоазизов ва У. Мирзаевлар Жиноий кодекс моддаларига мувофиқ келувчи жиноятларни содир этганликда айбланди; жиноий иш кўриб чиқиш учун судга жўнатилди”, – дейилади хабарнома матнида.