Бугун, 12 июнь, Россия Федерациясида Россия куни сифатида нишонланади. Жорий йилда ушбу байрам муносабати билан Россия ҳарбийлари Ўрта Осиё таомлари билан меҳмон қилинади. Бу ҳақда полковник Ярослав Рошчупкин маълумот берди.

“Бугун аскарларимиз янги таомлар билан меҳмон қилинади. Булар боршч ва солянканинг бир нечта турлари, строгановча мол гўшти, сибирча чучвара ва пишириқлардир. Бундан ташқари, Ўрта Осиёдаги ҳарбий базаларда хизмат ўтаётган аскарлар ва сержантларга угра оши, шўрва, палов ва қовурдоқ берилади”, – унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.

Полковникнинг қўшимча қилишича, тилга олинган таомлардан ташқари, аскарлар дастурхонида олмалар, апельсинлар, мандаринлар, бананлар, шоколадлар, вафли ва бошқа ширинликлар бўлади.