Саакашвили Украинада яна бир масъул лавозимни эгаллайди

Жаҳон 12 Июнь 2015 1493

Одесса вилояти губернатори, собиқ Грузия президенти Михаил Саакашвили Украинада яқинда ташкил этилажак давлат корхоналарини ислоҳ қилиш назорат кенгашига раҳбарлик қилади. Бу ҳақда РИА Новости мухбирига иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Айварас Абрамавичус маълум қилди.
“Биз ислоҳотлар назорат кенгашини яратмоқдамиз. Унда улкан тажрибага эга экспертлар гуруҳи ишлайди. Улар Украинани билади, мамлакат олдида турган вазифаларни яхши англайди, ислоҳотлар муваффақияти учун ишлашга тайёр”, – деди вазир.
Кенгаш давлат корхоналарини ислоҳ қилиш жараёнининг самарадорлиги устидан назоратни амалга оширади. Янги орган, шунингдек, бошқарув структурасини ислоҳ қилишни, хусусийлаштириш ва аудит ишлари амалга оширишни ўз зиммасига олади.
Кенгаш ишига хорижий мутахассислар ҳам жалб қилинади. Таъкидланишича, Саакашвили кенгаш фаолиятида коррупцияга қарши курашга биринчи даражали эътибор қаратади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар