Саудия Арабистонининг бир нафар фуқароси Яман билан чегара яқинидаги масжиднинг Яман томондан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлди ва яна бир фуқароси яраланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Саудиялик ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, отишмани хусийчилар олиб борган.

Ўққа тутиш намозхонлар масжиддан чиқиб кетаётган пайтларида амалга оширилган. Масжид биноси ҳам зарар кўрган.