Ўзбекистон архитектура ва қурилиш Давлат қўмитаси Архитектура ва қурилиш бўйича Тошкент шаҳар Бош бошқармаси маълумотлари асосида бузиладиган уй-жой ҳудудлари ҳақида маълумот берувчи янги хизматни ишга туширди.

Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида бир қатор формаларни электрон кўринишда тўлдириш керак бўлади. Берилган аризаданн кейин хизмат тизими уни кўриб чиқиш учун йўналтирилгани ҳақида ариза берувчи СМС-хабар жўнатади.

Шундан сўнг хизмат кўрсатиш уй-жойлар бузилиш борасида тегишли маълумотларни фойдаланувчига етказади. Агар бир иш куни давомида келиб тушган аризага жавоб қайтарилмаса ариза бўйича рад берилиш сабаби жавоб хати сифатида юборилади.