Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Валентин Наливайченко Украина хавфсизлик хизмати марказий бошқармасининг коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бош бошқармасининг барча раҳбарияти ишдан бўшатилганини маълум қилди.

“Мен бугун Украина хавфсизлик хизматининг коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси арча раҳбарларининг ишдан бўшатилиши ҳақида фармонга имзо чекдим ва уларнинг барчаси ўз лавозимидан бўшатилди. Жавоб бериш вақти келди”, деб айтди Наливайченко коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ўтказилган давра суҳбати давомида.

Наливайченко УХХнинг Ровен вилояти бошқармаси раҳбарияти ҳам коррупция учун ишдан бўшатилишини маълум қилди.