"Барселона" жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Хави чемпионлик нишонланган тантанали намойиш вақтида Неймар билан ўртасида келишмовчилик бўлиб ўтганига изоҳ бериб ўтди.

"Автобус четида турган вақтимда жамодошларим оёғимдан кўтариб, туртиб юборишга ҳаракат қилишди. 

Шунда мен улардан, хусусан Неймардан тартибсизликни тўхтатишни сўрадим ва бор эътиборни мухлисларга қаратиш кераклигини айтдим. Чунки бу намойиш улар учун бўлаётган эди.

Албатта уч-тўрт кружка пиво ичиб олган вақтингда ўзингни ҳаддан ортиқ яхши ҳис қилиб юборасан, аммо тантана мухлислар учун бўлаётган эди. Уларга миннатдорчилик билдириш керак, ўзингдан кетишинг эса тўғри эмас", - дейди Хави.