"Ювентус" жамоасининг собиқ бош менежери Лучано Моджи Карлос Тевеснинг бошқа жамоага ўтиши ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Агар Тевес кетадиган бўлса, унинг ўрнига Эдинсон Кавани келади ва "Ювентус" ҳужуми кучсизланиб қолмайди. Ўйлайманки, уругвайлик бу ҳужумчининг даражаси Тевеснинг даражасидан қолишмайди", дейди Моджи SportItalia нашрига берган интервьюсида.