La Gazzetta dello Sport нашри журналисти Карло Лаудиза "Зенит" томонидан "Атлетико"нинг хорватиялик ҳужумчиси Марио Манжукичга қизиқиш билдирилаётгани ҳақида маълум қилди.

"Зенит" Манжукич учун "Атлетико"га 28 млн евролик таклиф берди. Бу таклиф бошқаларники орасида энг яхшиси", деб ёзади Лаудиза ўз твиттерида.

Маълумот учун, айни вақтда Манжукичга "Монако", "Вольфсбург" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалардан таклифлар мавжуд.