"Толибон" жангарилари Афғонистон жанубидаги Ғилмон провинциясидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилишди ва 17 нафар полициячини ўлдириб, 16 нафарини оғир жароҳатлаб кетишди. Al Jazeera телеканалида маълум қилинишича, бу воқеа Мусақалъа туманида юз берган.
 
Апрель ойининг охирида "Толибон" мамлакатда хорижликлар ва давлат хавфсизлик хизматлари ходимларига нисбатан кенг кўламда ҳужум бошланишини эълон қилганди. Жангарилар бу ҳаракатлар давомида тинч аҳоли вакиллари ўлдирилишига йўл қўйилмаслигига ваъда берган.