Деҳлидан Лондонга учиб кетаётган Air India авиакомпанияси рейсида йўловчи ўзининг таом солинган идишида тирик калтакесакни кўриб қолди, деб хабар бермоқда ВВС Рус хизмати.

Ижтимоий тармоқлар бўйлаб булочка солинган целлофан пакетда кичкина судралиб юрувчи ўрмалаб юргани акс этган сурат тарқаб кетди. Ҳиндистон медиаресурсларининг таъкидлашича, йўловчи калтакесакни кўриб қўрқувдан бақиришга тушган.

Авиакомпания эса таомда калтакесак бўлганини инкор этмоқда ҳамда бундай шикоятлар қайд этилмаганини таъкидламоқда.

Бироқ Фуқаролик авиацияси вазирлиги калтакесак ҳақидаги ахборотни жиддий қабул қилди.