"Арсенал" мухлислари махсум якунларига кўра энг яхши ўйинчини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада иштирок этишди.

Сўровнома якунларига кўра, жамоанинг чилилик футболчиси Алексис Санчес катта устунлик билан биринчи бўлди, у 66,4 фоиз овоз олган. Бу борада иккинчи ўринни Франсис Коклен, учинчи ўринни Санти Касорла эгаллади.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Алексис лондонликлар жамоаси сафида 52та ўйинда иштирок этиб, 25 гол муаллифига айланди.