Америка Кубогининг иккинчи учрашувида Мексика ва Боливия дуранг ўйнади

Спорт 13 Июнь 2015 609

12 июнь кунининг иккинчи ярмида Чилида ўтаётган 2015 йилги Америка Кубогининг "А" гуруҳида иккинчи ўйин ўтказилди.

Мексика ва Боливия ўртасидаги бу ўйинда ҳисоб очилмади.

Эндиликда, биринчи ўйинда Эквадорни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Чили пешқадам бўлиб турибди. 

13 июнь оқшомида Уругвай ва Ямайка ўртасидаги ўйин орқали "В" гуруҳидаги баҳслар бошланади.

Мексика – Боливия 0:0

Мексика: Хосе Корона – Альдрете, Хулио Домингес, Маркес (Акино, 64), Айала, Флорес – Хесус Корона, Гуэмес, Медина (Монтес, 81) – Вуосо, Эррера (Рауль Хименес, 61)

Боливия: Киньонес – Леонель Моралес, Сентено, Ральдес, Уртадо – Смедберг-Даленсе, Бехарано, Чумасеро, Педриэль (Бехарано, 85) – Кампос (Эскобар, 71), Морено

Огоҳлантиришлар: Флорес – Бехарано, Эскобар


Кўпроқ янгиликлар