АҚШнинг бутун дунё бўйлаб жойлашган элчихоналарида техник носозлик туфайли виза ва паспортлар бериш тўхтаб қолди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар қилган.

"Бу муаммо маълум бир давлатнинг фуқароларига ҳужжат беришни тўхтатиш билан боғлиқ эмас", дейилади хабарда.

АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, бунга консуллик идораларида сақловчи ускуналарнинг етишмовчилиги сабаб бўлган.

Қайд этилишича, бу муаммо турли давлатларда 9 июндан бошлаб сезила бошлаган.

"Биз вазиятни тўғирлаш учун иш олиб бораяпмиз. Тез орада тизим тўлиқ шаклда ишлай бошлайди", дейилади Давлат департаменти матбуот хизматида.