БААда Рамазон ойида озиқ-овқат маҳсулотлари учун нархлар музлатиб қўйилади

Жаҳон 13 Июнь 2015 2645

БАА ҳукумати мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойи пайтида озиқ-овқат маҳсулотлари учун нархларни музлатиб қўяди, деб хабар бермоқда БААнинг The National нашри.

Нарх-навони оширишга тақиқлов ўз ичига 3500 турдаги маҳсулотни қамраб олади. БАА иқтисодиёт вазирлиги гуруч, ун, ёғ, сут ва бошқа маҳсулотлар етказиб берувчилари билан улар Рамазон ойида талаб ошадиган бу маҳсулотларга етарлича даражада эга эканликларига ишонч ҳосил қилиш учун учрашувлар ўтказди.

Савдо нуқталарида нархлар текшириб борилади. Бундан ташқари, биринчи навбатдаги 4700 маҳсулотга 70 фоизга чегирмалар жорий қилинади.

БААда ислом динида муқаддас ҳисобланган Рамазон ойида анъанавий тарзда йирик хайрия лойиҳалари, жумладан, бепул саҳарлик ва ифторликлар, хайр-эҳсонлар йиғиш ва асосий истеъмолчилик маҳсулотларига нархларнинг туширилиши ташкил этилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар