"Барселона"га "Севилья"дан ўнг қанот яримҳимоячиси Денис Суареснинг олиб келиниши жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг талаби билан амалга оширилгани маълум қилинди.

Суарес каталонияликлар аъзоси сифатида таништирилган, аммо унинг трансфери бандлари ошкор этилмаган.

Ушбу футболчи якунланган мавсумда Испания чемпионати ўйинларида 31 марта майдонга тушди ҳамда 2 голга муаллифлик қилди. У жамоаси билан Европа лигаси кубогини қўлга киритди.

"Севилья" унинг ўрнига "Днепр"дан Евгений Коноплянкани харид қилишни режалаштирган.