Британия аҳолисининг кексайиши мамлакат иқтисодиётини кучсизлантиради

Жамият 13 Июнь 2015 1175

Буюк Британия бюджет жавобгарлиги бошқармаси (OBR) баҳолашича, кейинги 50 йил ичида аҳолининг кексайиши оқибатида мамлакатда давлат қарзи ҳажми ошиши ҳамда мамлакат бюджети дефицити каби жиддий муаммолар бошланади.

Буюк Британия бюджет жавобгарлиги бошқармаси 2065 йилгача Британия иқтисодиёти фискал кўрсаткичлари ривожланишининг бир неча сценарийлари акс этган ҳисоботни чоп этди. Асосий сценарий ўз ичига Туманли Альбион давлат молияси аҳволининг сезиларли ёмонлашишини ўз ичига олади.

Ҳисоботда охирги 50 йил ичида Британия аҳолиси тузилиши эволюцияси таъкидлаб ўтилган ҳамда кейинги 50 йил ичида, хусусан 85 ёш ва ундан катта одамлар сонининг бошқа ёш тоифаларига нисбатан қўшимча кўпайиши ҳисобга олинган ҳолда рўй берадиган ўзгаришлар прогноз қилинди. Айнан узоқ муддатли истиқболда аҳолининг кексайиши Буюк Британия давлат молиясининг аҳволига энг сезиларли таъсир кўрсатади.

OBR нинг асосий прогнози давлат харажатларининг ошишини ўз ичига олади. Бюджет жавобгарлиги бошқармасида маълум босқичда сарф-харажатлар Британия бюджети даромадларидан сезиларли равишда ошишни бошлаши айтилмоқда.

Экспертларнинг прогнозларига кўра, Британия иқтисодиёти вақти келганда бюджетнинг доимий дефицити: 2019–2020 йиллардаги ЯИМнинг 2,1 фоиз профицити томондан 2064-2065 йиллардаги ЯИМнинг 1,9 фоизли бюджет дефицити томонга сурилади. OBR да бу молиявий ёмонлашишни Британия фиксал кўрсаткичларида 76 млрд фунт стерлингга баҳоладилар. Таҳлилчиларнинг фикрича, британ иқтисодиётида бюджет дефицити пайдо бўлишидан ташқари аҳолининг қариши ортида мамлакат соф давлат қарзи кўрсаткичи сезиларли ортади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар