Google компанияси инсонларга Android смартфон танлашга ёрдамлашувчи Which Phone деб номланган сервисни ишга туширди.

Which Phone сервисида 12та смартфонни ишлатишдан кўзланган мақсадлар рўйхати бор. Фойдаланувчи ўзи учун энг муҳим ҳисобланган камида 3та бўлимни танлайди. Ҳар бир бўлимда фойдаланувчи бир неча саволларга жавоб бериши керак бўлади. Мисол учун, смартфондан суратга олиш қанчалик муҳим, гаджетнинг олд камераси кўпроқ фойдаланиладими ёки асосий камераси.

Берилган жавоблар асосида Which Phone сервиси фойдаланувчининг талабларига мос тушадиган бир нечта смартфонни танлаб беради. Рўйхатда смартфоннинг сурати, техник кўрсаткичлари тақдим этилади ва шу саҳифанинг ўзидан смартфонни сотиб олиш мумкин бўлган сайтга ўтиш мумкин бўлади.