"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти Мадриднниг "Атлетико" жамоаси дарвозабони Ян Облакка жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда.

AS нашри маълумотига кўра, 22 ёшли посбон “МЮ”да жамоани тарк этиши ойдинлашиб бораётган Давид Де Хеанинг давомчиси бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ўтган ёзда Облакни “Бенфика”дан 16 миллион евро эвазига сотиб олганди.

У якунланган мавсумда "Атлетико" сафида 21 ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 18та гол олиб чиққан.