Мессенжерларнинг оммалашуви Россия алоқа операторларига 20 млрд рубль зиён келтирди

Технология 13 Июнь 2015 1650

2014 йилда Россия алоқа операторлари мобиль мессенжер ҳамда VoIP-сервисларнинг оммалашуви сабабли 15-20 млрд рубль даромаддан маҳрум бўлишди.

Россияда катта фарқ билан Skype пешқадамлик қилмоқда. Ундан 70 фоиз абонентлар фойдаланади. Кейинги ўринларни Mail.ru Group ("Mail.ru Агент", "Одноклассники", ICQ ва "ВКонтакте"), WhatsApp, шунингдек, QIP, Facebook ҳамда Viber мессенжерлари эгаллаган.

J'son & Partners Consulting компанияси таҳлилчиси Виталий Солониннинг таъкидлашича, Россиядаги ҳолат тез-тез ўзгариб туради.

“WhatsApp ва Viber аллақачон Skype билан тенгма-тенг рақобат қилмоқда. Ҳаттоки, баъзи йирик шаҳарларда ундан ўзиб кетган”, - дейди мутахассис.

Бу каби сервисларнинг ривожланиши Россия алоқа операторларининг даромадларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ҳимояланишнинг ягона усули ушбу сервисларни блоклаш ҳисобланади. Бироқ ҳеч бир оператор бундай чораларни амалга оширишга киришмаган. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар