Наманган шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат “Фьючерс” турнири якунланди. Аёллар ўртасидаги мусобақада бўлгани каби ушбу турнирда ҳам бош мукофот ўзбекистонлик теннисчига насиб этди.

Турнирнинг еттинчи рақамли теннисчиси сифатида ҳаракат қилган Темур Исмоилов финалда хитойлик Чучан Вонгдан 6:1, 7:5 ҳисобида устун келди.

Таъкидлаш жоиз, Вонг ярим финалда мусобақанинг биринчи ракеткаси украиналик Денис Молчановни 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратганди.