Май ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистон Давлат Консерваториясидаги Насиба Абдуллаеванинг талабалар учун аталган "мастер-класс"идан Консерватория маъмурияти концерт сифатида фойдаланишгани маълум бўлди.

Sayyod.com’нинг маълум қилишича, талабалар учун мастер-класс сифатида келишилган бу концертга чипталар сотиб зални оддий томошабинлар билан тўлдиришган ва асосий ният бўлган талабаларга залдан деярли жой тегмай, улар ё тикка туришган ва ёки коридордан концертни эшитишдан бошқа иложиси қолмаган. Талабалар учун мастер-класс эмас, аслида концерт дастури бўлиб чипталар сотилганидан кейин хонандага чипталар сотувидан гонорар тўланиши керак, аммо бу эса амалга оширилмаган, демакки Халқ артистини текинга алдаб унинг концертидан пул ишлашган чоғи. Концертда бўлганларнинг айтишича, маъмурият ҳаттоки дастурга тақаб  бошқа концертни ҳам ўтказишга улгуриб, Насиба Абдуллаевани куттирган ҳам.

Насиба Абдуллаевадан мазкур воқеа хақида тўхталиб ўтиришни истамади.

"Бир нарсани айтишим мумкин, ўша ташкилотчилар билан бу илк ва сўнгги маротаба ишлашим", - деди Насиба Абдуллаева.