Ўзбекистонда пахтачилик саноати учун гидравлик пресслар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани яратиш бўйича лойиҳа амалга оширилди.

Собиқ трактор заводида қурилган, маҳсулотни халқаро талабларга мувофиқ ҳолда боғлашга имкон берадиган гидравлик пресслар ишлаб чиқарувчи корхонанинг очилиши 17 июнда бўлиб ўтади.

“Ўзпахтасаноат” уюшмаси инвестицион лойиҳаларни жалб этиш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи Ринат Гуляевнинг Uzbekistan Today мухбирига берган маълумотига кўра, лойиҳа Хитой пахтачилик уюшмаси билан биргаликда амалга оширилди, инвестицияларнинг умумий суммаси 3,5 млн долларни ташкил қилди.

“Завод йилига 20 та гидравлик пресс ишлаб чиқаради. Бу мамлакатимиздаги пахта тозалаш заводларини босқичма-босқич қайта жиҳозлаш учун етарли бўлади. Бу заводларнинг ҳар бирида иккитадан пресс – бири тола, учун иккинчиси линт учун ишлатилади. Янги заводнинг маҳсулоти Украинанинг “Днепропресс” заводининг эскириб қолган ускуналарининг ўрнини босиши керак. 2020 йилгача ҳар йили эски прессларни янгисига алмаштириш билан 10 та заводни қисман модернизациялаш режалаштирилган”, деб қўшимча қилиб ўтди Гуляев.