Бишкекда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг икки томонида яшовчи элатлар орасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича БМТнинг янги ташаббусини эълон қилди, деб хабар бермоқда БМТ матбуот хизмати.

БМТ Бош котиби 2010 йилда элатларо зўравонлик юзага келган Ўш шаҳрига ташрифи давомида ўша машъум кунлардаги фожиали воқеаларни тўлиқ ва адолатли тергов қилишга чақирди ва элатлараро тотувликка эришишни қатъий маслаҳат берди. У ерда фуқаролик жамияти ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан суҳбатлашди.

Пан Ги Мун Қирғизистондаги ташрифи давомида ривожланиш ва парламентаризм бўйича халқаро анжуманда нутқ сўзлади. Пан Ги Мун Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, бош вазир Темир Сариев ва парламент раиси Асилбек Жонбеков билан учрашди.

Пан Ги Мун Қирғизистон камбағаллик билан кураш, қизларнинг таълим олишга муваффақ бўлишлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда яхшиланишларга эришишда тараққиётга эришганини таъкидлаб ўтди. У Қирғизистон ўзида БМТнинг Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси минтақавий бўлимини қабул қилгани учун ҳукуматга миннатдорчилик билдирди.