Украина президенти Пётр Порошенко ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилишга фармойиш берди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фармойишга кўра, 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегия 1 октябргача ишлаб чиқилиши керак.

Ҳукумат ватанрпарварлик руҳида тарбиялаш дастурларини молиялаштиришга маблағларни кўзда тутиши керак.